“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Қамаши туман босқичи ғолиби Сайёра Тожиеванинг оилавий корхонасида мулоқот ўтказилди

20.07.2022, 14:25

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Қамаши туман босқичи ғолиби Сайёра Тожиеванинг оилавий корхонасида мулоқот ўтказилди

O`zLiDeP Қамаши туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови туман босқичи ғолиби Сайёра Тожиева раҳбарлик қилиб келаётган “Моҳичеҳра Аҳмедова” оилавий корхонасида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Дастлаб, туман Кенгаши аппарати раҳбари Камол Шодмонов иштирокчиларга партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериб ўтди.

Шунингдек, иштирокчиларга умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида 25 нафар хотин-қизни доимий, 60 нафарга яқин “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизларни касаначилик асосида бандлигини таъминлашга кўмаклашиб келаётган тадбиркор Сайёра Тожиева ва тикувчи қизлардан 25 нафари партия аъзолигига қабул қилинди ва мазкур корхонада Бошланғич партия ташкилоти очилди.

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+