Депутатлик эшитуви: Сайҳунобод туман йўллардан фойдаланиш ДУК фаолияти таҳлил қилинди

21.07.2022, 16:34

Депутатлик эшитуви: Сайҳунобод туман йўллардан фойдаланиш ДУК фаолияти таҳлил қилинди

Сайҳунобод туман йўллардан фойдаланиш ДУК биносида O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди.

Эшитувда депутатлик гуруҳи раҳбари Ҳ.Раҳмонов, туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Эрназаров, депутат О.Ниязов, йўллардан фойдаланиш ДУК раҳбари Ф.Зуҳриддинов, партия фаоллари ва корхона масъул ходимлари иштирок этди.

Эшитув аввалида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди. Киритилган қўшимчалар, ўзгартишлар мазмун-моҳияти, уларнинг қанчалик аҳамиятлилиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, Сайҳунобод туман йўллардан фойдаланиш ДУК корхона раҳбари Ф.Зуҳриддиновнинг 2022 йил ярим йилликда амалга оширилган ишлари ҳақида ахбороти эшитилди.

Унда қайд этилишича корхона тумандаги 133 км умумфойдаланув автомобиль йўлларига хизмат кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари учун 2,7 миллиард, сақлаш ишлари учун 2,1 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, ярим йилликда 1,5 миллард сўмлик жорий ва 1,1 миллард сўмлик сақлаш ишлари амалга оширилган.

Жумладан, тумандаги “Янги ҳаёт”, “Иттифоқ”, “Нуробод”, “Олғабос” маҳаллаларининг ички хўжалик йўллари қум-шағал аралашмаси тўкилиб, текисланган. 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун режалаштирилган ишлар давом этмоқда. Эшитув давомида депутатлар корхона раҳбари ва мутасаддиларга мавзу юзасидан саволлар бериб, керакли жавобларни олдилар.

Эшитув якунида депутатлар томонидан Сайҳунобод туман йўллардан фойдаланиш ДУК нинг 2022 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлари қониқарли деб топилди.

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+