Конституциявий ислоҳотларда маҳалла фуқаролари раислари ҳам фаол иштирок этмоқда

21.07.2022, 16:39

Конституциявий ислоҳотларда маҳалла фуқаролари раислари ҳам фаол иштирок этмоқда

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши жойларда кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг иштироки тўғрисида қатор тадбирларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкиллаштириб келмоқда. Шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP вилоят, Самарқанд шаҳар Кенгашлари фаоллари халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, МФЙ раислари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Хўжаёров, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши  раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илҳом Ботиров “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси ва Конституция нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини баён этди.

Мулоқот давомида маҳалла раислари томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, аёллар учун нафақага чиқишда маълум бир имтиёзлар белгилаш, ёш оилалар мустаҳкамлиги учун моддий ва маънавий қулайликлар яратилиши лозимлиги тўғрисида ва оила институтини мустаҳкамлаш, маҳалла институти ролини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашни конституцияда янада мустаҳкамлаш масалалари каби таклифлар билдирилди.

Азим Ҳаққулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    942
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+