БПТларда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин давом этмоқда

21.07.2022, 17:03

БПТларда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин давом этмоқда

O'zLiDeP Тошкент шаҳар ва Миробод  туман Кенгашлари ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ қошида очилган бошланғич партия ташкилоти ҳамкорлигида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Захидов, Санжар Хамидуллаев, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига эътибор қаратишди

 Асосий қонунимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашга, «Ўзбекистон — ижтимоий давлат» деган тамойилни мустаҳкам қарор топтиришдаги ҳуқуқий заминни янада кучайтиришни таъминлайди. Шунингдек, Ўзбекистонда эркин ва адолатли фуқаролик жамиятининг ривожланишига, инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга ёрдам беради. Дарҳақиқат, бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин.

Тадбир иштирокчилари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+