Депутатлик эшитуви: Бандликни таъминлашда ички имкониятлар ишга солиниши керак!

22.07.2022, 16:11

Депутатлик эшитуви: Бандликни таъминлашда ички имкониятлар ишга солиниши керак!

Халқ депутатлари Қамаши туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ҳамда хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ижроси юзасидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи Асрор Авлаевнинг ҳисоботи эшитилди. 

 Ҳисоботга кўра якунланган ярим йилликда туманда 2068 та, шундан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 154 та, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 64 та, кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 379 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш орқали 1471 та янги иш ўринлари ташкил этилган. Марказга мурожаат этган 378 нафар фуқароларни муаммолари ижобий ҳал этилган.

Йиғилишда O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Панжи Нуртоев ва бошқа депутатлар сўзга чиқиб, марказ раҳбарияти аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини тегишли мутасаддилар иштирокида муҳокама этиб, чора-тадбирлар белгилаб олиши, ички имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ёшлар ва хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, касб-ҳунар ўргатиш мактабларини фаолиятини замонавийлаштириш, лалмикор майдонларда томчилатиб суғоришга асосланган иссиқхона, боғлар яратиш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

Эшитилган ҳисобот бўйича жойларда депутатлик гуруҳи назорат таҳлил фаолиятини ташкил этиш, бандликни таъминлаш бўйича депутатларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан қарор қабул қилинди.

  Сайфулла ИКРОМОВ,

“ХХI asr” мухбири

  • Кўрилди
    509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+