Вилоят депутати ўз округида сайловчилар қабулини ўтказди

22.07.2022, 16:14

Вилоят депутати ўз округида сайловчилар қабулини ўтказди

O'zLiDePдан халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Анвар Муродов халқнинг ишончли вакили сифатида аҳоли муаммоларини ўз вақтида ўрганиб, уларнинг ечимини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда.

Дастлаб халқ вакили Нуробод туманидаги “Улус” маҳалла фуқаролар йиғини фаолларига “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

Жумладан, Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлаш, инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳамма нарсадан устун қўйиш, сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва ҳақ тўлаш, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига устувор аҳамият қаратиш, хусусий мулкни ҳимоялаш, тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишлари бугунги ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, депутат Анвар Муродов ўзи сайланган округидаги “Улус” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла тизимида иш бошлаган раис ҳамда хотин-қизлар фаоли фаолияти билан яқиндан танишди. Маҳаллада кам таъминланган оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган ногиронлар рўйхатини ўрганиб чиқди.

Ўрганиш давомида айни вақтда бандлиги таъминламаган ёшлар ҳамда кўмакка муҳтож эҳтиёжманд оила вакилларининг муаммаолари билан атрофлича танишди ва муаммолларни ҳал этиш мақсадида депутат томонидан шу куннинг ўзида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари берилди ва бажарилиши назоратга олинди.

Жахонгир Хужамкулов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    589
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+