Депутатлик эшитуви: Хоразмда аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, кредитлар ажратиш ҳамда қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

22.07.2022, 16:38

Депутатлик эшитуви: Хоразмда аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, кредитлар ажратиш ҳамда қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши ўтказилди.

Унда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури”, “Yoshlar - kelajagimiz” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Хоразм вилоят Бош бошқармасининг, Хоразм вилояти аҳолисини юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш ҳолати юзасидан "Ўзбектелеком" АК Хоразм филиалининг, вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан Хоразм вилояти қурилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғининг ахбороти тингланди.

Марказий банкининг Хоразм вилоят Бош бошқармаси масъулларининг ҳисоботига кўра “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида тижорат банклари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар чорвачилик учун 36315,1 млн сўмлик, паррандачилик учун 21 929,8 млн сўмлик, иссиқхона ташкил этиш учун 9 643,7 млн сўмлик, тикучилик йўналишида 41 380,0 млн сўм, Хизмат кўрсатиш ва сервис хизматлари учун 104 793,9 млн сўмлик, Ишлаб чиқариш йўналиши бўйича 24 499,7 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, бунинг натижасида 11 570 та иш ўринлари ташкил этилган.

Депутатлар томонидан мазкур йўналишларда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳали ечимини кутаётган қатор муаммолар борлиги эътироф этилди. Кредит олишда ҳалигача турли сансанорликлар борлиги мазкур муаммоларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан "Ўзбектелеком" АК Хоразм филиали масъулларининг ахбороти ҳам тингланди. Унга кўра Хоразм вилояти бўйича Туристик салоҳияти юқори қадимий тарихга эга маҳаллаларда Wi-Fi худуларини ташкил этиш орқали хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Урганч халқаро аэропортида 5 та нуқта, Урганч темир йўл вокзалида 4 та нуқта, шу билан бирга “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда Хоразм вилоятини рақамли трансформация қилиш дастури бўйича Wi-Fi технологияси ёрдамида 20та жамоат жойларида симсиз кенг полосали Wi-Fi нуқталари ҳамда ундан ташқари Хива темир йўл вокзалида 3та нуқта, Хива шаҳри Ичан-қалъа массивида 34та нуқта Wi-Fi зоналари ташкил қилинган.

Бугунги кунда Интернет тармоғи билан қамров даражаси (аҳоли пунктлари cонига нисбатан) 92 фоизга, оптик толали алоқа линиялари билан қамраб олинганлик улуши (аҳоли пунктлари сонига нисбатан) 98 фоизга етказилган.

Депутатлар мазкур соҳада ҳам ўзларини қизиқтирган ва сайловчилари томонидан кўтарилган муаммоларни ўртага ташладилар ва мутахассислардан жавоб олдилар.

Шунингдек, вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан Хоразм вилояти қурилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғининг  ахборотиҳам тингланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурига асосан 2022 йилда вилоятда жами 37 та ижтимоий соҳа объектларда 75 млрд. 889 млн. сўмлик қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Йиғилиш давомида мутасаддига депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Насиба Ваисова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар

ва мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+