Яккабоғнинг ишбилармон аёли аниқланди

22.07.2022, 17:26

Яккабоғнинг ишбилармон аёли аниқланди

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Яккабоғ туман босқичида ўттизга яқин фермер, ҳунарманд, оилавий тадбиркор хотин-қизлар иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари даставвал тумандаги “SITORA IMKON PLYUS” нодавлат таълим муассасаси фаолияти, бу ерда хотин-қизларга  касб-ҳунар ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Биринчи ўринга “Турдиев Достон Ғайратович” фермер хўжалиги раиси Гулшан Бердиева лойиқ деб топилди. Узоқ йиллардан буён ўзининг тадбиркорлик қобилиятини намоён этиб, эл ҳурматига сазовор бўлиб  келаётган ишбилармон аёл бундай ўн етти йил аввал фермер хўжалигига асос солган эди. Айни пайтда бу ерда 70 га яқин ишловчилар меҳнат қилиб келмоқда. Уларнинг 35 нафари хотин-қизлардир. 118 гектар майдондан ҳар йили мўл ҳосил кўтариб, давлат шартномаларини ортиғи билан уддалаб келаётган фермер аёл замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, қишлоқ одамларига намунали хизмат қилиш мақсадида бир нечта янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш борасида изланмоқда.   

Анжуман иштирокчиларида ҳунарманд аёллар томонидан намойиш этган миллий каштачилик маҳсулотлари, келинлик либослари, келин-куёв сарполари, айниқса, катта қизиқиш уйғотди.

 Ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳамда Яккабоғ туман кенгашларининг Диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Сайфулла ИКРОМОВ,

“ХХI asr” мухбири

  • Кўрилди
    693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+