40 йиллик муаммо ўз ечимини топди, кўчалар асфалт қилинди

25.07.2022, 14:45

40 йиллик муаммо ўз ечимини топди, кўчалар асфалт қилинди

58-“Ёрбоши” сайлов округидан Халқ депутатлари Андижон вилоят  Кенгаши депутатлигига сайланган халқ вакили Жасурбек Режавалиевга  аҳоли билан ўтказилган учрашувда Андижон туманидаги “Қорақалпоқ”, “Ифтихор”, “Интизор” маҳаллаларидаги ички кўчалар 40 йилдан буён асфальт қилинмаганлиги сабабли ёғингарчилик пайтда аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги сабабли муаммони ҳал этишда амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Йўллар азал - азалдан халқимизнинг оғрини енгиллатувчи бўлиб  хизмат қилган. Буни билган халқ вакили муаммони тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқди.

Халқ вакили депутатлик ваколати доирасида мазкур муаммога ижобий ечим топиш мақсадида Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига депутатлик сўрови юборди.

Натижада Андижон туманнинг “Қорақалпоқ”, “Ифтихор” ва “Интизор” маҳаллаларида 1,1 км га яқин йўлларга қум шағал ётқизилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да аҳоли турмуш фаровонлиги яхшилаш борасида олиб борилаётган бу каби ишлардан маҳалла аҳолиси мамнун эканликларини билдиришди.

  • Кўрилди
    1407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+