Мулкка доир муносабатлар тартибга солинади

25.07.2022, 18:37

Мулкка доир муносабатлар тартибга солинади

Жорий йилнинг 25 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг маъмурий судлар томонидан самарали ҳимоя этилишини таъминлашга ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш орқали маъмурий судларни фуқароларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга қаратилган.

Таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар  фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга, маъмурий судларни ҳақиқий халқ судига айлантиришга хизмат қилади.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни янада такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар берди ва ушбу ҳужжатни маъқуллади.

Шундан сўнг, депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Мазкур қонун лойиҳаси 3 та моддадан иборат бўлиб, у билан киритилаётган ўзгартишда мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар махсус қонун билан тартибга солинаётганини инобатга олиб Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларидаги “қонун ҳужжатлари” деган сўзлар “қонун” деган сўз билан алмаштирилмоқда.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида Фуқаролик кодексида назарда тутилган қоидаларнинг турлича талқин қилинишининг олди олинишига, мулкка бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ва мулкка доир муносабатлар тартибга солинишига эришилади.

Йиғилишда шунингдек, бошқа бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.   

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+