Жарқўрғонда аҳолига қандай тиббий-ижтимоий кўмак берилди?

25.07.2022, 18:47

Жарқўрғонда аҳолига қандай тиббий-ижтимоий кўмак берилди?

O’zLiDeP Жарқўрғон тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Тараққиёт стратегиясидаги 53-, 56-мақсадларида келтирилган Аҳоли учун кафолатланган ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилишни ўрганиш мақсадида эшитув ташкил қилинди. Унда Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Р.Одинаев, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи Ж.Мустапов ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи Ш.Эшқобиловларнинг хисоботи тингланди.

Жарқўрғон туманида 2 та шифохона ва унинг худудий бўлимлари, жами 279 ўринли оилавий поликлиникалар, 1 та тез ёрдам маркази ва унинг 12 та шохобчалари, 17 та хусусий сектордаги тиббиёт муассасалари фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча ДПМлар 121 турдаги дори-дармон ҳамда тиббий буюмлар билан таъминланган бўлиб, ҳудуддаги мактабларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар олиб борилмоқда.

Қисқартирилган бюджет койкаларидан эндокринология ва неврология бўлимлари очиш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига таклифлар киритилди. Туманда сил касаллиги билан оғриган беморларни қамраб олиш ва тиббий кўриклар ўтказилиш чора-тадбирлари тузилди. 11 нафар гемодиализга муҳтож бўлган беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларга керакли дори-дармонлар ажратилди.

Туманда олис худудларда тез ёрдам шахобчасилари аҳолиси қайта тақсимланиб муаммоли худудлар бартараф қилинди. Бугунги кунда ушбу шахобчалар 41 турдаги дори-дармонлар билан таъминланган.

Туман тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига узоқ бўлган 5 та маҳалласи (Камар, Офтобқўрғон, Қўштепа, Мингчинор, Жинжактепа)га барча шароитлари яратилган тиббий контейнерлар ўрнатилиб аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди, иккинчи босқичда 3 та маҳалласи (Маслаҳаттепа, Мустақиллик, Қумқишлоқ)га ўрнатилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эндокрин касалликларини эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича вилоят эндокринология маркази ходимлари билан хамкорликда семинар ташкил этилди, унда туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган барча оилавий шифокорлар ўқитилди. Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг иштирокида тумандаги барча эндокрин касалликлари билан касалланган беморларни хатловдан ўтказиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, сайёр тиббий қабулларда ҳам кўплаб беморларга саломатлигини тиклаш учун зарур тавсиялар ва амалий кўмак ҳам берилди.

Эшитувда ўтган ярим йил мобайнида ушбу йўналишда қилинган ана шу каби ишлар таҳлил қилинди. Камчиликларни эса бартараф этиш чоралари белгиланди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+