“Мен ҳам тадбиркор бўламан ” лойиҳасининг Андижон вилоят босқичи ўтказилди
28.07.2022, 15:45

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан “Мен ҳам тадбиркор бўламан ” лойиҳасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган талаба-ёшлар ва ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган ёшларнинг бизнес режалари тақдимоти бўлиб ўтди. Ўз бизнес ғоялари билан иштирок этган ёшларга тадбиркорликнинг сир-асрорлари, фаолият бошлашдан олдин нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳамда партиянинг дастурий мақсадлари нималардан иборат эканлиги алоҳида тушунтирилди.
Қизғин кечган мазкур тадбирда Андижон машинасозлик институти талабаси Мухторов Саидисломбек ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланма олиш имкониятини қўлга киритди.
Тадбиркор бўламан, деган одам, аввало, меҳнаткаш ва ташаббускор бўлиши керак, – дейди лойиҳа ғолиби Саидисломбек Мухторов. – Ҳар бир ишни бошлашдан аввал 7 ўлчаб бир кесиши зарур. Шундагина кўзланган мақсадга эришилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёш тадбиркорнинг мурожаати партия фаоли кўмагида ҳал этилди
01.02.2023, 18:52
-
Депутатлик эшитуви: Гурланда инвестиция лойиҳаларнинг бажарилиши муҳокама этилди
26.12.2022, 18:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
31.10.2022, 12:17
-
Учқўрғонлик моҳир тадбиркор
23.09.2022, 16:14
-
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
20.09.2022, 16:06
Фикрингизни қолдиринг