“Мен ҳам тадбиркор бўламан”: Ҳусниддин Сафаровнинг "SCIENCEWAY" мобил иловаси ва интернет сайтини яратиш бўйича лойиҳаси ғолиб деб топилди

28.07.2022, 15:49

“Мен ҳам тадбиркор бўламан”: Ҳусниддин Сафаровнинг

Аҳолини, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаларини шакллантириш бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридир. Ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш улар орасида  қонунбузарлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан амалга ошириб келинаётган “Мен ҳам тадбиркор бўламан”  лойиҳасининг ўқувчи-талабалар ва ёшларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини кучайтириш, уларни бизнес юритишга ўргатиш ҳамда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатишда ўзига хос муносиб ўрни бор.

Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган кўрик-танловнинг вилоят босқичида  ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ҳамда тадбиркорликка  қизиқиши бўлган  ёшларнинг бизнес режалари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокчилар томонидан тайёрланган бизнес режаларни  кўздан кечирар эканлар,унда  йўл қўйилган хато ва камчиликлар тузатилиб, бизнес режаларни ишлаб чиқиш ва тадбиркоркорлик фаолияти сохасидаги қонунчилик асослари бўйича батафсил тушунтириш бериб ўтилди.

Танловнинг  вилоят босқичида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти иккинчи босқич талабаси Ҳусниддин Сафаровнинг "SCIENCEWAY" мобил иловаси ва интернет сайтини яратиш бўйича лойиҳаси ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланма олиш имкониятини қўлга киритди.

  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+