“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби аниқланди

28.07.2022, 15:56

“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби аниқланди

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи  бўлиб  ўтди. 

Унда  тадбиркорликка   қизиқувчан  ўз бизнесини бошламоқчи бўлган  талаба ёшлар иштирок этди.  

Лойиҳанинг мақсади эса  ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини янада кучайтириш, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш борасида маҳаллабай тизимида ишлаш ва жамиятда  ишбилармон, тадбиркор ёшлар ҳисобини оширишдан  иборат. 

Лойиҳа доирасида   ўз бизнес  лойиҳалари  билан  келган  ёшларга  тадбиркорлик  билан  шуғулланиш,  бизнесни  бошлаш  борасида   уларга ҳуқуқий  маслаҳат ва тавсиялар бериш орқали  тадбиркорликни бошлашига кўмаклашишга келишиб олинди.

 Лойиҳанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг битирувчи босқич талабаси А. Базарбаева ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Тадбиркор  деганда  биз ўз ишининг  фидойиси,  ҳар доим изланишда,  ўз устида ишлаб юрадиган бизнесман кишини тушунамиз.

Шунинг учун ҳам тадбиркор бўлиш истагида юрган ҳар бир одам   авваломбор  меҳнаткаш ва ташаббускор бўлиши керак, –  дейди лойиҳа ғолиби Айнура Базарбаева.

– Ҳар бир ишни бошлашдан аввал 7 ўлчаб бир кесиши зарур. Шундагина кўзланган мақсадга эришилади.    

    O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+