Депутат сайловчилар муаммоларини маҳаллабай ишлаш орқали ҳал қиляпти

28.07.2022, 16:32

Депутат сайловчилар муаммоларини маҳаллабай ишлаш орқали ҳал қиляпти

O'zLiDePдан Фарғона шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар томонидан бир қатор хайрли тадбирлар, аҳоли учун амалий кўмаклар бериб келинмоқда. Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Шерзодбек Исламбеков томонидан ҳам бир ойда 2 маротаба сайловчилар билан учрашувлар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар учун "Бизнес тренинг"лар, "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи оилалаларни маҳаллабай кесимида хонадонларига бориб, уларнинг турмуш даражаларини кўтариш учун бир қанча моддий кўмаклар бериб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча "Баҳор" ҳамда "Фурқат" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган  сайловчилар билан хонадонма-хонадон юрилиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада аниқланган 4 та масалани ўз ўрнида, яна 2 та муаммо юзасидан шаҳар "Электр тармоқлари" АЖ раҳбариятига депутатлик сўровлари тайёрланди. Муаммолар асосан уй-жойни руйҳатдан ўтказишда учраётган тўсиқлар ва мактабгача таълим муассасаларига болажонларни жойлаштириш бўйича, ҳудуддаги электр тармоқдаги кучланишнинг пастлиги каби масалаларни ўз ичига олади.

Амалий тадбирлар жараёнида ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш билан биргаликда бугунги кундаги муҳим сиёсий жараён - Конституциявий ислоҳотлар ҳақида депутат томонидан маълумотлар  бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув давомида депутат томонидан 20 га яқин кекса-нуронийларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундай хайрли ва халқимиз учун манфаатли бўлган тадбирлар депутатлар томонидан давом эттирилмоқда.

  • Кўрилди
    635
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+