Аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини ошириш O’zLiDePнинг биринчи галдаги вазифасидир

28.07.2022, 16:34

Аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини ошириш O’zLiDePнинг биринчи галдаги вазифасидир

Жорий йилнинг 26 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида жумладан, халқ қабулхоналари, ижтимоий тармоқлар ва сўровлар орқали соҳа ва ҳудудлардаги муаммолар, одамларнинг адолатли таклифлари ўрганиб борилаётганлиги, улар асосида халқимизни рози қиладиган қарорлар қабул қилинаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Президентимиз видеоселектор йиғилишида халқ қабулхоналари фаолияти бўйича бежиз сўз юритганлари йўқ. Чунки инсон қадрини улуғлашга айнан ана шу қабулхоналарда жиддий эътибор берилиши керак. Бу борада партия фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам ўз нуқтаи-назарлари бўлиши зарур. Кабулхоналарда аҳоли, айниқса тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан келиб тушган мурожаатларини  ўз жойида ҳал этишни биринчи галдаги вазифалардан бири сифатида белгилаб олишлари, депутатлик фаолиятининг барча йўналишларидан самарали фойдаланишлари лозим.

Видеоселекторда таъкидланганидек, тадбиркорлик бўйича лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, муддатлари қисқартирилди. Йил бошидан буён 50 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Аҳоли сотиб олган уйларнинг 28 фоизи ипотека кредитлари ҳисобига молиялаштирилди. 1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам давлат бюджетидан 2 миллион сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мазкур йўналишдаги ишларни Бухоро вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. Президентимиз маърузасида илгари сурилган мақсад ва вазифалар, белгилаб берилган устувор йўналишлар O’zLiDeP нинг вилоятдаги барча бўғинларига зиммасига катта масулият юклайди. Айниқса партиямизнинг асосий электорати бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини партиявий воситалар билан ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш O’zLiDeP дастурида белгиланганидек асосий вазифалар бўлиб қолади.

Бобомурод Очилов,

O’zLiDeР Бухоро вилоят Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+