“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг Сирдарё вилоят босқичи ғолиби аниқланди

29.07.2022, 12:03

“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг Сирдарё вилоят босқичи ғолиби аниқланди

Ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларни мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий сиёсий-фаоллигини ошириш мақсадида O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар бўлими вакиллари ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган талабалар ҳамда вақтинча ишсиз бўлган ёшлар иштирок этди.

Дастлаб O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева сўзга чиқиб, тадбирнинг мақсад ва вазифалари ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтди.

Иштирокчилар ўз бизнес режалари тақдимотини йиғилганларга таништирди. Бунда Гулистон давлат университети талабаси Адҳам Жўраевнинг “нафис ифор таратувчи ручка” лойиҳаси ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Якунда ғолиб ва фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+