Ишсизликдан тадбиркорликкача – хотин-қизларимиз қўллаб-қувватланади

29.07.2022, 12:15

Ишсизликдан тадбиркорликкача – хотин-қизларимиз қўллаб-қувватланади

Хабарингиз бор, меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун субсидиялар ажратилиши ҳақида айтилганди. Эндиликда ушбу жараён жорий йил 22 июлдаги «Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида аниқ ва равшаан қилиб белгилаб қўйилди. Яъни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратиладиган бўлди.

Қарорда ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрига киритилган нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг касб-ҳунарга ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан уч томонлама шартнома асосида ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ 1 миллион сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилиши ҳам қайд этилган.

Олий мактаб томонидан ўқитиш ишлари эса “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар учун тўлиқ бепул амалга оширилади. Шу билан бирга, нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Олий мактабнинг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади. Ўқишни тамомлагач, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади. Албатта, бу ишсиз, даромадсиз аёлларимизнинг то оёққа туриб олгунига қадар бўлган жараёнда тўлақонли равишда қўллаб-қувватлов олишини билдиради. Яъни, ўқиган энди ярим йўлда  ўлда-жўлда қолиб кетмайди.

Яна бундан кейин “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар, биринчи навбатда, хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотлари ва профессионал таълим муассасаларининг ўқув курси қийматининг қолган 30 фоиз қисми Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи, тегишлилиги бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ёки профессионал таълим муассасалари ва фуқаро ўртасида шартномага мувофиқ олдиндан тўлаш орқали қоплаб бериш тартиби ҳам ўрнатилади.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидепутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    645
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+