“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди

29.07.2022, 16:31

“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди

Маълумки, O’zLiDeP мамлакатда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири партия Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан ўтказилди.

Партиянинг “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида ташкиллатирилган танловнинг вилоят босқичида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар иштирок этишди.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, бизнес режалар партия Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Умидали Хайдаров, Оҳангарон туман давлат хизматлари маркази раҳбари Шахло Кўчимова, партия туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Мадхия Нишоновалардан иборат таркибдаги одил ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона ўрганилиб, адолатли баҳоланди.

Унга кўра, танловнинг фахрли 3-ўрнига балиқчилик йўналишида тадбиркорлик қилмоқчи бўлган Каримов Бахтиёр Дилшод ўғли лойиқ деб топилди. Иккинчи ўринга асаларичилик фаолияти билан шуғулланиб, даромад олиш ниятини билдирган Нишонова Нодира муносиб кўрилди. IT бўйича ўз бизнес режасини тақдим этган “Modern Education Intellektni Rivojlantirish” НТM  маркази раҳбари Йўлдашбоев Бобуржон танловнинг вилоят босқичи ғолиблигига сазовор бўлиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбирда сўз олганлар ёшларга ўз бизнесларини бошлашларида зарур бўлган тавсия, услубий кўрсатма ҳамда маслаҳатларини беришди. Келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят  Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    996
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+