O’zLiDeP депутатлари зоминлик тадбиркорга фаолиятини қайта тиклашда амалий ёрдам кўрсатмоқда

01.08.2022, 12:01

O’zLiDeP депутатлари зоминлик тадбиркорга фаолиятини қайта тиклашда амалий ёрдам кўрсатмоқда

Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоятда қулай инвестиция муҳити ҳамда кичик ва ўрта бизнес юритишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, коррупциянинг олдини олиш, тадбиркорликнинг йўлига ғов бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

O’zLiDeP  фаоли Муҳаббат Аманова нафақат Зомин туманида, балки Жиззах вилоятида ҳам таниқли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида 2021 йилгача фаолият кўрсатган  “Зоминобод томорқа” кўп тармоқли масъулияти чекланган жамиятига қарашли  тикувчилик цехида 30 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган эди.

Шунингдек, жамият ходимлари 50 гектар сувли ерда гул ва кўчат етиштириш билан ҳам шуғулланишаётган эди. Афсуски, турли хил сабаблар билан тадбиркор фаолиятида узилишлар рўй берган.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳидан иборат ишчи гуруҳ  тадбиркор фаолиятида юзага келаётган тўсиқларни тўлиқ ўрганиб чиқишди. Ҳозирда, “Зоминобод томорқа” МЧЖ фаолиятини қайта йўлга қўйиш борасида депутатлар ва O’zLiDeP  фаоллари томонидан амалий чоралар кўришга киришилди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+