Имконияти чекланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш – устувор мақсадимиз!
01.08.2022, 12:04

Партиямиз Дастурида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиш, ижтимоий гуруҳлар манфаатини ҳимоялашни устувор вазифа сифатида белгиланган.
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан жойларда мазкур вазифа ижроси тизимли амалга оширилиб келинмоқда.
Партия вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан ташкиллаштирилган бу галги тадбир ноодатий бўлди. Гап шундаки, бўлимнинг ташаббуси билан вилоятдаги имконияти чекланган ёшларнинг бир гуруҳига спортнинг шахмат тури бўйича Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаларида муносиб иштирок этишлари учун шароит яратиб берилди.
“Мақсадимиз битта – у ҳам бўлса, имконияти чекланган ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қуввватлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатликларини тиклашда кўмаклашиш, ҳаётда ўз муносиб ўринларини топишларида мотивация беришдан иборат. Бугун вилоятимиздаги имконияти чекланган ёшларимиз жамоасини биргина спорт тадбирида иштирок этишлари учун кўмаклашмадик. Балки, уларга ўзларини рўёбга чиқаришлари учун юртимизда етарли шарт-шароитлар яратиб берилаётганини англатиб, юксак марраларни забт этишларида қанот бердик, деб ўйлайман”,-дейди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Умидали Хайдаров.
Янгийўл шаҳридаги “Дугоналар” ногирон аёллар жамияти қошидаги имконияти чекланганларни соғломлаштириш марказида ўз саломатликларини тиклаётган вилоят ёшлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган спорт мусобақасида қатнашиш билан бирга азим пойтахтнинг диққатга сазовор жойларида ҳам бўлишди.
Вилоятнинг умидли, шижоатли ёшлар жамоаси пойтахтдан бир олам таассурот, эртанги ёруғ кунлар ва орзулар рўёбига ишонч билан қайтишди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
-
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ: “Ёшлар ҳуқуқи ҳар томонлама кафолатланади”
24.03.2023, 11:57
Фикрингизни қолдиринг