Пойтахтлик тадбиркорлар иштирокида мулоқот ўтказилди

01.08.2022, 12:06

Пойтахтлик тадбиркорлар иштирокида мулоқот ўтказилди

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган ЎзЛиДеП ишчи гуруҳи амалий ишларни давом эттирмоқда.

O'zLiDePТошкент шаҳар Кенгаши ва Чилонзор туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Экспортни ривожлантириш – иқтисодий тараққиёт асоси” мазусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Акром Алимов, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Жасур Ачилдиев, Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Экспорт салоҳиятини ошириш бўлими бош мутахассиси Абдуносир Ибрагимов, тадбиркорлар иштирок этдилар.

Учрашувлар чоғида  тадбиркорлар ва  ўз тадбиркорлигини энди бошламоқчи бўлган фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан ишчи гуруҳига мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди. Шунингдек, мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    673
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+