Янгиободлик депутатлар туман ҳокимининг ўринбосари ҳисоботини эшитишди

01.08.2022, 12:07

Янгиободлик депутатлар туман ҳокимининг ўринбосари ҳисоботини эшитишди

 Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Янгиобод туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи  Рустам Абдуғаниевнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди  таъкидлаганидек,  туманда “FU LAI GE QISHLOQ XOJALIK ILMIY TECHNOLOGIC CLASTERI” МЧЖ Хорижий корхонаси томонидан  10,0 млн. АҚШ доллар қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициядан иборат бўлган лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Мазкур лойиҳа асосида уруғчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича кластер ташкил этиш учун “Хўжамушкентсой” СИУ ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратиб берилган.

 Айни пайтда 351,0 минг доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, мазкур маблағ ҳисобидан
1 та (комплект) бурғулаш ускунаси, 3 та ҳайдов тракторлари, сув тежовчи суғориш жиҳозлари ва технологик қурилмалари олиб келинган. 3 та артезиан қудуғи ишга туширилиб, 70 гектар майдонга сув тежовчи суғориш тизими жорий этилган.

Шунинигдек, Россиялик хорижий инвесторлар томонидан қиймати 700 минг доллар бўлган “Маъданли сув ишлаб чиқариш ва дам олиш маскани” ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида  “Ҳавотоғ” ҚФЙ ҳудудида “HAYR HAVOTOG” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун туман ҳокимлиги балансида бўлган санатория биноси 500 минг доллар миқдорида инвестиция ўзлаштириш ва 50 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида ажратиб берилган. Лойиҳани жорий йилнинг 1 сентябрига қадар якунлаш режалаштирилган.

Йиғилишда мутасадди ҳисоботи қониқарли, деб топилди. Депутатлар мазкур масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Йиғилишда мазкур йўналишда амалга оширилиши белгиланган ишлар режалар доимий депутатлик назоратига олиниши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Содиқ Бобоев,

O`zLiDeP Янгиобод туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    607
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+