Жарқўрғонликларнинг мурожаати ҳал бўлди

02.08.2022, 10:12

Жарқўрғонликларнинг мурожаати ҳал бўлди

Жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказганимизда айрим соҳаларда ўз ечимини кутаётган муаммоларга дуч келамиз. Мисол учун, Жарқўрғон туманидаги “Меҳнат-Роҳат”, “Қорақурсоқ”, “Истиқлол”, “Янги усул” ҳамда “Нефтчилар” маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи ҳалқаро аҳамиятдаги М-41 автомобиль йўлида (1578 км) мактабгача таълим ташкилотлари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, савдо ва овқатланиш шахобчалари, аҳоли пунктларига кирувчи бир нечта кўчалар мавжуд бўлиб,
М-41 автомобиль йўлининг аҳоли гавжум ва энг серқатнов қисми ҳисобланади.

Шунингдек, Жарқўрғон-Какайди йўналишидаги (Нефтчилар ва Янги усул маҳаллалари ҳудуди) автомобиль йўлида ҳам қатор муассасалар, деҳқон бозори ва жомеъ масжиди жойлашган бўлиб, фуқаролар, жумладан пиёдалар энг кўп ҳаракатланадиган йўллардан биридир. Ўтган йиллар давомида ушбу автомобиль йўлларида кўп маротаба йўл транспорт ҳодисалари содир бўлиб, бунинг натижасида кўплаб фуқаролар ҳалок бўлди. Бу эса шу ерлик аҳолини жиддий ташвишга соларди. Шу боис, мазкур ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳудуд аҳолиси томонидан юқорида кўрсатилган автомобиль йўлларининг серқатнов қисмида пиёдалар йўлакчаларини чизиш ҳамда йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида светафорлар ўрнатиш, шунингдек ушбу йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг қатъий чораларани кўриш юзасидан амалий ёрдам сўралганди. Уларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли орган - Ички ишлар вазири П.Бобожоновга депутатлик сўрови юбордим.  Тез орада депутатлик сўровига жавобан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Жарқўрғон тумани ҳудудидан кесиб ўтувчи М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1578 км.даги пиёдалар ўтиш жойи қатнов қисмидаги 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 – 1.14.3 йўл чизиқлари билан қайта тикланди.

Бундан ташқари, ушбу автомобиль йўлининг ёнида жойлашган 5-мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби инобатга олиниб, янги намунадаги 5.46 йўл белгиси ўрнатилди. Энди ҳайдовчилар ушбу ҳудудда 30 тезликда ҳаракатланишади. “Янги усул” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 4P101 «Жарқўрғон ш-Какайди ш. – Лалмикор қ-Қўшчека. Қ-Тожикистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 9 километри 400 пекитидаги оилавий нодавлат МТТ  ва 10 километри 100 пекитидаги Хўжа Самандар Термизий жомеъ масжиди ёнидан ўтувчи йўл қисмига ҳам пиёдалар чизиғи ва йўл белгиси ўрнатилди. 

Албатта, депутатлик сўровига ўз вақтида масъулият билан ёндашган ҳолда жавоб қайтаргани, қолаверса, иссиқни-иссиқ демай фуқароларнинг хавфсизлигини ўйлаб қилинган мазкур саъй-ҳаракат учун аввало, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Фахриддин Саматов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+