Партия етакчиси таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

02.08.2022, 11:24

Партия етакчиси таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида институтнинг педагог ўқитувчилари, талаба ёшлар ва партиянинг фаоллари билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қ.Нуримбетов, институтнинг ўқитувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда асосан мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, айниқса ҳар бир соҳани ислоҳ этиш борасида олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида олиб борилаётган ишлар, сиёсий куч сифатида O’zLiDePнинг ғоявий мақсад ва вазифалари,   фаолияти бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда партия етакчиси мамлакатимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ҳар бир соҳадаги ўзгариш ва янгиланишлар, айниқса асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш мақсадига йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси  Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 1 август кунига қадар давом этганлигини, шунингдек, ўзгартишлар сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқаролик жамияти институтларининг мақомини ва экологик муҳофаза каби масалаларни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари Қонунчилик палатасида қонунларни қабул қилишда  сиёсий партияларнинг роли кучайганлиги, қонун лойиҳаларини партияларнинг фракцияларида олдиндан кўриб чиқиш, Қонунчилик палатаси  ялпи мажлисларида ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда уларнинг фикрларини албатта эшитиш амалиёти шаклланганлигини қайд этди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан тегишли жавоблар олишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+