Тахиатошда тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бормоқда

02.08.2022, 12:02

Тахиатошда тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бормоқда

 Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Тахиатош туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан яқиндан мулоқот қилиб, фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу борада асосан хотин-қизлар ва ёшларга қулай  шароитлар яратиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.  Ушбу ижобий ишлар туман ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам давом этиб, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхати бўйича ҳам ишлар тизимли равишда йўлга қўйилган.

Партия етакчиси “Найманкўл” ОФЙ ҳудудида жойлашган Сурхондарё вилояти штаби ёнидаги “Остона гилам” МЧЖ гилам тўқиш цехининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. У ерда 15 нафардан зиёд бандлиги таъминланган хотин-қизлар билан яқиндан мулоқот қилиб, гилам тўқиш жараёнини кўздан кечирди. Цех ишини янада кенгайтириш учун А. Хаитов ўзининг тавсияларини бериб, ёрдам керак бўлса эътибордан четда қолмасликларини айтиб ўтдилар. 

Кейинги манзил эса “Дўстлик” МФЙ ҳудудига қарашли “Nurbibi Jannat” МЧЖнинг аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган "WORK CHOP" МЧЖ га қарашли тикувчилик кооперациясига ташриф буюриб, маҳаллада тикувчиликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаларини ва ёшларнинг иштиёқ билан ишлаётган ишлари билан танишиб яқиндан суҳбат олиб борди,  келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

Маълумот ўрнида мазкур тикувчилик кооперацияси асосан махсус   форма кийимлари, турли хил бежирим кийим-кечакларни тикишга йўналтирилган. Корхонада 34 нафар хотин-қизлар доимии иш билан таъминланган.

Партия етакчиси Актам Хаитов мазкур аҳолига хизмат кўрсатиш марказида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишар экан, фаолиятини янада кенгайтириш борасида ўзининг маслаҳат ва тавсияларини бериб ўтди. 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+