IT технологиялари: Долзарб мавзудаги учрашув

03.08.2022, 16:57

IT технологиялари: Долзарб мавзудаги учрашув

Бухоро вилояти Баркамол авлод марказида ёш авлод вакилларини, ўқувчи ёшларни турли касб-ҳунарга қизиқишини кучайтириш мақсадида бир қатор тугараклар ишлаб турибди. Болаларнинг мустақил фикр юритишлари, фан асосларини пухта ўзлаштира олишларида бундай тўгаракларнинг аҳамияти каттадир. Улардан бири IT технологиялари бўйича маълум билим берадиган ва кўникма ҳосил қиладиган тўгарак машғулотлари бўлиб ҳисобланади. Ушбу соҳани ривожлантиришга давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор бериб келинаётганлигини куни-кеча Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган мақсад ва вазифалардан ҳам билиб олса бўлади.  

O’zLiDeP вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари томонидан баркамол авлод болалар мактабида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбарининг IT соҳасини ривожлантиришга оид маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳусусида сўз борди.

Ўқувчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари ҳузурида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаров, O’zLiDeP шаҳар Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Дилфуза Сулаймонова ва бошқалар барча ерда бўлганидек Бухорода ҳам IT технологиясига қизиқувчи ўғил қизлар учун барча шароитлар мавжудлигини, бироқ бу борадаги ишлар Президентимиз таъбири билан айтганда янада жадаллаштирилиши кераклигини, зотан XXI аср ахборот технологиялар асри эканлигини таъкидладилар.

Мамлакатимизда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси изчил амалга оширилаётганлиги ҳам бежиз эмас. Келгуси 5 йилда Ўзбекистонда IT хизматлари экспорти 1 млрд долларга етказилиши ҳам ушбу соҳа истиқболи янада порлоқ эканлиги далилидир.

IT технологияси билан қизиқувчи ёшлар иштирокида ўтказилган учрашувда бутун юртимизда бўлганидек Бухоролик ёшларнинг бу борадаги фаолияти ҳам қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди.

Учрашувда ҳозир бўлган Баркамол авлод болалар мактабининг  IT ёш дастурчи тугараги раҳбари Ислом Файзуллаев мавзу бўйича ўз фикр мулоҳазаларини шундай баён этди.

- Тугаракда бугунги кунда 40 га яқин ўқувчилар фаол қатнашмоқда. Ўз машғулотларим давомида ҳар бир ўқувчимнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда дастурлаш тилларини ўргатиб бораман. Шу жумладан, Html, CSS, JavaScript, PHP тилларида дарс ўтаман. Ҳозирги кунда яна бир янги дастур яратиш устида иш олиб боряпман. У дастурда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш режалаштирилган.

Тадбир иштирокчилари қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+