Депутат фаолияти: аҳоли муаммолари сайёр қабул давомида ўз ечимини топмоқда

03.08.2022, 16:59

Депутат фаолияти: аҳоли муаммолари сайёр қабул давомида ўз ечимини топмоқда

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати Нодирбек Сувонов томонидан сайлов округида вақти-вақти билан ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар чоғида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Навбатдаги “Қаравул”, “Мустақиллик” МФЙлари аҳолиси иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда Хўжагарой, Қуйи Арабхона, Манғит қишлоқларидаги ички йўлларини асфальтлаштириш, Манғит қишлоғидаги симёғочларни янгилари билан алмаштириш, аҳоли томорқа ерлари ва фермер хўжалиги дала экин майдонларини оқава сув билан таъминлаш масалалари фуқаролар томонидан илгари сурилди.

Бу муаммолар депутат Н.Сувонов томонидан ўз жойида ўрганиб чиқилиб, тегишли мутасадди ташкилотлар кўмагида белгиланган муддатларда ҳал этиладиган бўлди.

Шу тариқа Жондор тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига, туман электр таъминоти корхонаси ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига йўлланадиган депутатлик сўровлари орқали мавжуд муаммолар тегишли мутасаддилар томонидан ўз вақтида ҳал этиладиган ва бу ҳақда аҳолига маълум қилиниши сайёр қабул давомида депутат Н.Сувонов томонидан таъкидлаб ўтилди.

  • Кўрилди
    583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+