Депутатлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими фаолиятини ўрганди

03.08.2022, 17:30

Депутатлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими фаолиятини ўрганди

Бугун давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг самарали фаолият юритишида жамоатчилик назорати омили жуда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлат органларининг қонунларга қатъий амал қилиб, ўз зиммаларидаги вазифа ва мажбуриятларини масъулият билан адо этишларида бу институтнинг таъсир доираси жуда юқори.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳам мана шундай таъсирчан жамоатчилик назорати органларидан бири.

Яқинда депутатлик гуруҳи раҳбари Абдуқодир Бегматов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими фаолияти ўрганилди.

Мазкур шаҳар бўлими раҳбарияти депутатлик гуруҳининг сўровномасига жавобан 2022 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида ташкилот томонидан кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш бўйича белгиланган тартибда МФЙларидан 8184 нафар оиланинг аризаси қабул қилинган бўлиб, шундан 3303 нафар оилага (40 %) дастур томонидан автоматик тарзда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлангани, 4881 нафарининг (60 %) эса аризаси белгиланган меъёрларга мос келмаганлиги учун автоматик тарзда рад этилганини билдирди.

Бўлимга келиб тушган аризалар мазмунига кўра, 7899 таси болалар нафақаси, 285 таси моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлар эканини маълум қилди.

Шунингдек, пенсия жамғармаси шаҳар бўлими мутахассислари аризада кўрсатилган маълумотларни дастурга тўғри киритилишини таъминлашлари, нафақаларнинг тури бўйича тайинлаш жараёнидаги барча амаллар дастур томонидан автоматик тарзда амалга оширилиши борасида ҳам ахборот берди.

Назорат-таҳлил жараёнида пенсия жамғармаси шаҳар бўлими мутасаддиларига биринчи навбатда, инсон манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритиш, бугун мамлакатда кечаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларга нисбатан масъулият, ташаббускорлик, дахлдорлик ҳисси билан муносабатда бўлиш лозимлигини уқтиришди. Ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларига муросасиз бўлинсагина, ҳудудларда барқарор ривожланиш бўлишини таъкидлашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    782
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+