Гурланда иш бошлаган корхона 1200 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган

03.08.2022, 17:35

Гурланда иш бошлаган корхона 1200 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Хоразмда бўлиб, Гурлан туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан мулоқот қилди, улар фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси ўрганишлари давомида Гурлан туманидаги “GLOBAL TEKS” МЧЖда бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди. Бу ерда пахтадан то тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнлар амалга оширилади. Мазкур корхона асосан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 1200 нафардан ортиқ гурланлик хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланган. Корхонада 10 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, асосан қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Туркия давлатидан келган мутахассислар тикувчилик цехида ишчиларга сифатли маҳсулот тайёрлаш сир асрорларини ўргатишмоқда. Ўзининг маҳсус брендини ярата олган ва дунё бозорига мазкур брендда кириб бораётган корхонанинг келажакдаги режалари катта. Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан кенг фойдаланаётган корхона вакиллари Америка Қўшма штатлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу эса гурланликлар тайёрлаган маҳсулотлар америка бозорига ҳам кириб бораётганидан далолаьт беради.

А. Хаитов мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳамда таклифларини қабул қилиш мақсадида O‘zLiDePда “call-center” йўлга қўйилганлиги, тадбиркорларнинг мурожаатлари тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилишини таъкидлаб, ушбу корхонанинг фаолиятини янада кенгайтириш ва экспорт қилишдаги муаммоларини бартараф этишга кўмаклашишда партия ҳамиша тайёр эканлигини билдирди.

Шундан сўнг, корхонада бошланғич партия ташкилоти тузилиб, бир гуруҳ ишчи ходимлар партия сафига қабул қилинди. O‘zLiDeP раҳбари иштирокида партия аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+