O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” йўналишига масъул ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

04.08.2022, 16:16

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” йўналишига масъул ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги “Тараққиёт” сиёсий таълим маркази томонидан сиёсий кучнинг “Аёллар қаноти” йўналишига масъул ходимлар, жумладан, ҳудудий кенгашларда аёллар масалалари бўйича жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган раис ўринбосарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассис-экспертлар ва партия фаоллари тегишли маъруза ва чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлуда Хўжаева кириш сўзи билан очиб, бугун мамлакатимизда  аёлларга қаратилаётган юксак эътибор тўғрисида гапирди.

Шундан сўнг “O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” орқали амалга ошириладиган ишлар ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Мамлакатимизда охирги беш йилликда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ислоҳотлар”, “Ёш хотин-қизларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари” каби муҳим мавзулар доирасидаги маърузаларда муҳим фикр ва таклифлар ўртага ташланди ҳамда кўргазмали ўқув-услубий тақдимотлар ўтказилди.

  • Кўрилди
    634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+