БПТ фаолларига истиқлол берган неъматлар тушунтириб ўтилди

04.08.2022, 16:27

БПТ фаолларига истиқлол берган неъматлар тушунтириб ўтилди

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши ташаббуси билан туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри қошидаги бошланғич партия ташкилотида  Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекитонда - эл азиз, инсон азиз!” бош ғоя остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“O’zLiDeP билан янги марралар сари борамиз!” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбир партиянинг дастурий максад-вазифалари, устувор йўналишлари тарғиботини, жорий йилда электорат олдига қўйилган долзарб вазифалар ижросини назарда тутувчи масалаларни ўзида ифода этди. Унда сўз олган вилоят Избоскан туман Кенгаши аппарат раҳбари Зухрахон Хайдарова бугун партиянинг етакчи кучлари бўлган тадбиркорлар ва фермерлар мамлакат иқтисодиётининг асоси бўлаётганини таъкидлаб, бу борада партиянинг ишбилармонлик муҳити ривожида тутган ўрнини мисоллар билан қайд этдилар.

-Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар, сиёсий жараёнларга қизиқишлар сафдошларимиз сони ортишига сабаб бўлди, - дейди туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри қошидаги БПТ раиси Шерзодбек Солиев.– Албатта, аввало ишонч бўлиши керак. Бугун партия депутатларининг амалий ишлари ана шу ишончнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин бўлмоқда.

Тадбир якунида ташкилотнинг 20 нафар ходими партия аъзолари сафига қабул қилиндилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+