Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот муаммоларга ечим топишнинг энг мақбул йўли

04.08.2022, 16:35

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот муаммоларга ечим топишнинг энг мақбул йўли

Қайсики мамлакатда тадбиркорларга қулай имкониятлар яратилса ва уларнинг муаммоларига ечим топилса, ўша мамлакатда юксалишлар рўй беради. Юртимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан ҳар йили 20 августда тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот ўтказилаётгани бир қатор ечимини кутаётган муаммоларга барҳам топишда қўл келмоқда. Айниқса, бу мулоқот ишбилармон ёшларнинг ўз бизнесини янада ривожлантириши учун мотивация бермоқда.

2021 йилнинг 20 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказган эди. Шу сана мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” сифатида белгиланди ва ҳар йили мазкур сана Президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказиш анъана тусини олди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда “колл-марказ” ташкил этилганлиги айтилиб, бугунги кунгача 7 минг 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушгани қайд этилди. Республика штаби аъзолари уларда кўтарилган тизимли ва хусусий масалаларни ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда.

Таҳлилларга кўра, хусусий мулк ҳимояси, лицензия ва рухсатномалар олишдаги бюрократия, тадбиркорлар учун кредит, ер ва бино ажратиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда инфратузилма масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Йиғилишда бу муаммоларнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиб, қонуний ва ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлади. Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Умуман олганда, Президент иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилаётгани ечимини кутаётган долзарб муамолларни ҳал этишда энг мақбул йўл экани ўзини оқламоқда. Чунки очиқ ва юзма-юз мулоқотларда тадбиркор ва ишбилармонлар ўз дардини, муаммосини очиқ баён этиш учун минбар яратилган. Ана шу минбарда туриб айтилган ҳамма масалалар ижобий якун топмоқда. Бу албатта, тадбиркорлар фаолиятини юксалтиришда ва бюракратик тўсиқларни олиб ташлашда ҳам коррупцияга қарши аёявсиз курашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+