O’zLiDeP “Аёллар қаноти” тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишди

05.08.2022, 14:13

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишди

Асака туманидаги “МИНИ МАКС” тикув-трикотаж ишлаб чиқариш корхонаси қўшни давлатларга экспортни йўлга қўйган. Бу ерда бандлиги таъминланган 120 нафарга яқин хотин-қизлар ҳамиша O’zLiDeP билан ҳамнафас.

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан мазкур корхонада ташкил этилган “Хотин-қизларни ишбилармонлигини ошириш – эзгу мақсадимиз” мавзусидаги давра суҳбати аёлларда ишбилармонлик салоҳиятини оширишга хизмат қилди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармоннинг 69-мақсадда белгиланган вазифалар юзасидан 110 нафар иштирокчи аёлларга мавзу доирасида маслаҳат ва тавсиялар берилди, - дейди партия Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутат ёрдамчиси Умидахон Назарова. - Бугун ҳар жабҳада хотин-қизларимиз эркинликлари ва ҳуқуқлари қонун билан кафотланган. Бундан ташқари, камбағалликни қисқартириш мақсадида ажратилаётган имтиёзли кредитлар асосида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни йўлга қўйишларига кўмаклашиш масалаларида фикр юритилди.

Давра суҳбати давомида партиянинг мақсад ва вазифалари батафсил тушунтирилиб, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирилди. Корхона раҳбари ва фаол ишчи хотин-қизларга партиянинг махсус совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+