“Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз!”

05.08.2022, 14:15

“Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз!”

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий–амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш муҳимлигига алоҳида урғу берилганлиги бежиз эмас.

Чиндан ҳам, давлатимиз раҳбари қарорида таъкидланганидек, айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш, шу жумладан ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётгани айни ҳақиқатдир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида мустақиллик йилларида рўй берган мислсиз  ўзгаришлардан кўз қувнайди. Айниқса кейинги 4-5 йилда Ипак йўли чорраҳасида жойлашган ушбу шаҳарда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш фарвонлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар ижроси кўпчиликка яхши маълум. Саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқлар барча бухороликлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида ўтказиладиган байрамолди тадбирларида ана шулар хусусида сўз юритилиши шубҳасиз. Тарғибот гурухлари таркибидаги илм-фан намояндалари, маҳаллий шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари иштирокида жойларда ташкил этиладиган байрамона учрашув ва давра суҳбатлари, концерт дастурлари  турли ёшдаги кишилар томонидан илиқ кутиб олиниши, уларда ўчмас таассурот қолдириши,барчани нафосат ва гўзаллик олами сари  етаклаши турган гап.

Халқимиздаги саховатпешалик, ижтимоий ҳимояга мухтож, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган кишиларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сингари инсоний фазилатлар турли байрам ва қутлуғ саналар арафасида яққол намоён бўлмоқда. Мустақиллик айёмига тайёргарлик доирасидаги савоб ва хайрли тадбирлар ҳам бундан мустасно эмас. Байрам шукуҳи маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамюртларимиз қалбини ўзига хос шоду–хуррамлик билан  қамраб олиши ўз –ўзидан аён. Қолаверса Президентимиз қароридаги асосий бандларнинг бирида айнан шу муҳим масала билан боғлиқ галдаги вазифалар белгилаб берилган.

Мустақиллик – олий неъмат. Бинобарин, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, унга муносиб бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилиш ва яшаш- олий мақсадимиздир.

Наргиза ДИЛОВА,

БухДУ доценти, п.ф.ф.д.

халқ депутатлари Бухоро

шаҳар Кенгаши депутати .

  • Кўрилди
    1082
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+