Қўнғиротлик маҳалла ёшлари тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди

05.08.2022, 16:01

Қўнғиротлик маҳалла ёшлари тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди

O’zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши томонидан ёшларнинг бўш вақтларини  мазмунли ўтказиш, уларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка бўлган қизиқиш ва интилишларини янада ошириш мақсадида маҳалла ёшлари учун  “Юлдуз” тикувчилик цехига саёҳат ташкил қилинди.

Мақсад эса маҳалла ёшларини тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш,  ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашдир.

Мазкур тикувчилик корхонаси раҳбари Юлдузхон Алимова ўз фаолиятини бошлашда даставал 2015 йили ҳунарманд уюшмасига аъзо бўлиб, шундан кейин шу йили “Қишлоқ қурилиш банк” туман филиалидан 17 миллион 500 минг сўм миқдорида 4 фоиздан имтиёзли кредит олиб ўз ишини бошлаган. Ҳозирги кунда маҳалладаги ишсиз 5 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган. Корхонасини янада кенгайтириш мақсадида жорий  йили ҳам “Халқ банки” дан 33 миллион сўм миқдорида 8 фоизли имтиёзли кредит олдик, –дейди корхона раҳбари Юлдузхон Алимова. Тикувчилик корхонамизда асосан турли хил бежирим кўйлаклар ва мактаб формалари тикилади.   

Саёҳат давомида корхона раҳбари Юлдузхон Алимова ўз фаолияти ҳақида тўхталиб, тадбиркорликни бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб ёшларга мотивация берди.

Бундан ташқари саёҳат давомида мазкур корхонадаги ишчи қизларнинг 5 нафари партияга хайрихоҳлигини билдиришди ва партиянинг янги бошланғич ташкилоти очилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  

Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+