Томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори

05.08.2022, 16:03

Томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори

O’zLiDeP Пахтакор туман Кенгаши ташаббуси билан “Оқ булоқ” МФЙда яшовчи Дилбар Жозилова хонадонида "Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори" лойиҳаси доирасида навбатдаги амалий машғулот ташкил этилди.

Унда маҳалладаги “Темир дафтар”га киритилган 10 нафар аёлга тажрибали томорқачининг иш тажрибалари ўргатилди.

- Айни пайтда томорқачилик билан машғул бўлишни хоҳлаган ёки кичик иссиқхона қуриш истагидаги аёлларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, депутатлар билан биргаликда барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Муҳаббат Ўролова.

Қишлоқ жойларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш, шу билан бирга аёллар орасидаги ишсизлик даражасини камайтиришда томорқачиликнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Кафтдек ердан катта даромад қилаётган томорқачи аёллар фаолияти бунга ёрқин мисол. Дилбар Жозилова ҳам 12 сотих ер майдонида помидор, булғор қалампири етиштирмоқда. Етиштирилган ҳосил авваламбор оила дастурхонига файз киритаётган бўлса, ортгани бозорга чиқарилмоқда. Демак, маҳаллада томорқачилик билан шуғулланиш истагида бўлган аёллар учун даромад манбаларини шакллантириш мумкин. Амалий машғулотларда айнан мана шу томонлар қатнашчиларга тушунтириб ўтилди.

Саида Умаралиева,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+