Бўстонлиқда мустақиллик байрами муносабати билан ёшлар учрашуви ўтказилди

08.08.2022, 17:14

Бўстонлиқда мустақиллик байрами муносабати билан ёшлар учрашуви ўтказилди

Кун сайин янгиланиб бораётган жонажон Ўзбекистонимиз бу йил ўз давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамини нишонлайди. Бу йилги байрам шодиёналари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтади. Асрлар оша эрк ва озодлик учун курашиб, ўз миллий ғурурини сақлаб қолган халқимиз бугун мустақиллик байрамини ўзгача руҳда қаршиламоқда.

O’zLiDeP Бўстонлиқ туман Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан “Хўжакент” пансионатида ўтказилган ёшлар учрашуви ҳам Янги Ўзбекистонимизнинг мустақиллик байрамини кенг нишонлаш мақсадида ташкил этилди.

“Нурли истиқбол пойдевори” мавзусидаги учрашувда партия туман Кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, ёшлар ва партия фаоллари  иштирок этишди.

Депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари ва иқтидорли ёшлар билан ўзаро мулоқот руҳида ўтган учрашувда сўз олган партия туман Кенгаши  аппарати раҳбари Маҳкам Фаттоҳов юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, ёшларнинг ўзларини намоён этишлари, муносиб касб эгалари бўлиб етишишларида яратиб берилаётган имкониятлар тўғрисида ўз фикрларини баён этди.

Янги Ўзбекистонда халқни рози қилиш йўлида амалга оширилаётган барча тадбирларда мамлакат ёшларининг ўрни беқиёс аҳамият касб этишига алоҳида эътибор қаратди.

Ўқиб-ўрганиб, касб-ҳунар эгаллаб, етук мутахассис бўлиб етишиб, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида ўз хиссаларини қўшишга чорлади.

Учрашувда ёшлар депутатларга ўзларини таълим, иш билан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш борасидаги мурожаатлари билан юзланишди. Ўзларининг ғоялари, ташаббуслари билан ўртоқлашишди.

Тадбир якунида иқтидорли ёшларнинг бир гуруҳи депутатлар, туман ҳокими ўринбосари М. Нурметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари О.Шокиржоновалар томонидан партиянинг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+