“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди

08.08.2022, 17:21

“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Қамаши  туман кенгаши ҳамкорлигида Нагаҳон қишлоғида жойлашган “Бадахшон сервис” МЧЖда “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида “Иссиқхона шароитида сабзавот маҳсулотлари етиштириш” мавзуида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

Яқин атрофдаги қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар иштирок этган тадбирда жамият иш юритувчиси Гулнора Алиёрова иссиқхонада шароитида помидор етиштириш, томчилатиб суғориш ускуналаридан фойдаланиш, кўчатларни касалликлардан сақлаш борасида қилинаётган ишларни айтиб, хотин-қизларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар қайтарди.

Мазкур иссиқхона Президентимиз ташаббуси билан 2019 йил ташкил этилган бўлиб, ҳозирга кунда бу ерада 15 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Етиштирилаётган сабзавот маҳсулотлари ички ва ташқи бозорга йўналтирилмоқда. Семинар сўнгида жамиятда меҳнат қилаётган  10 нафар хотин-қизларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+