Қибрайда 1-ярим йилликда умумий қиймати 3 трлн. сўмлик хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, 720 та иш ўринлари яратилган

08.08.2022, 17:23

Қибрайда 1-ярим йилликда умумий қиймати 3 трлн. сўмлик хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, 720 та иш ўринлари яратилган

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи навбатдаги депутатлик эшитувини ташкил қилди.

Эшитувда депутатлар партиянинг мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, замонавий экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш, мамлакатнинг рақобатбардош маҳсулотини ташқи бозорларга чиқариш тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан хорижий ҳамкорлар ўртасида савдо соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлашди.

Бугунги эшитув ҳам ҳудуддаги инвестициявий ҳолатни ўрганиш мақсадида ташкил этилаётганини билдиришаркан, туман ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассиси Ф.Шодиевнинг ҳисоботини тинглашди.

Мутахассис Қибрай тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Ҳисоботга кўра 2022 йилда туманда  амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 4 трлн 54 млрд 671 млн сўм ўзлаштирилиши ҳисобига 31 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1793 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

2022 йилнинг 1-ярим йиллигида умумий қиймати 2 трлн 285 млрд 525 млн сўм ўзлаштирилиши ҳисобига 6 та лойиҳа ишга тушиши натижасида  311 та янги иш ўринлари яратиш режаси берилганди. 1-ярим йиллик якунида умумий қиймати 3 трлн  129 млрд 520 млн сўм ўзлаштирилиши эвазига 25 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 720 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.

1-чораги якунида қўшимча лойиҳалар жалб қилиниши ҳисобига 10 та лойиҳалар томонидан 5 млн 738,6 минг доллар миқдорида хорижий инвестициялар  ўзлаштирилди. Яъни, берилган режа 115,7 фоизга бажарилди.

2022 йилнинг 1-ярим йиллигида туманга қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари бўйича 9 млн 480,7 минг долл. миқдорида экспортни амалга ошириш юзасидан берилган режанинг 108,5 фоизга бажарилиши  таъминланди.

Мутахассис ҳисоботини тинглаган депутатлар ҳудуднинг инвестициявий ҳолатини янада яхшилаш, аҳолининг бандлиги ортидан келиб чиқувчи моддий фаровонлигини таъминлашдаги ишларни янги босқичга кўтариш лозимлиги борасида ўзларининг мулоҳазаларини билдиришди. Бу борада партия доимо камарбаста бўлишини таъкидлашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+