Партия қуйи бўғинларида “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда

08.08.2022, 17:25

Партия қуйи бўғинларида “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда

Қоровулбозор туманидаги тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилоти ўз атрофига 92 нафар O’zLiDeP аъзосини бирлаштирган. Фарход Неъматов етакчилик қилаётган ушбу қуйи бўғинда куни-кеча Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия туман кенгаши аппарати раҳбари Маъруф Ахмедов ҳамда туман ҳокимининг маънавий – маърифий масалалар бўйича ўринбосари Олия Холовалар давлатимиз раҳбарининг ушбу қарорида қутлуғ айёмга тайёргарлик муносабати билан юртимизда бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар хусусида сўз юритдилар. Туман мисолида мустақиллик йилларида амалга оширилган ишларни бирма-баир айтиб ўтдилар. Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган улкан вазифалар мустақиллик шарофати билан ҳеч шубҳасиз бунёдкорлик ишлари самараси ўлароқ амалга оширилишини таъкидладилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    511
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+