"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

08.08.2022, 17:26

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бўлиб ўтаётган турли маънавий-маърифий тадбирларда бу йилги истиқлол айёмининг "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилмокда.

Республика оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси масъул ходими, олима аёл Карима Норқулова ҳамда O'zLIDePдан Учқўрғон туман Кенгаши 19- Бахрабод сайлов округи депутати Ф.Гофурова ва хотин- қизлар фаоллари тумандаги маҳаллаларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказишди.

Улар юртимизда инсон қадрини улуғлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, хотин-қизларга, ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида тушунча бердилар.

Шунингдек, маҳалла тизимини такомиллаштириш, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар вакили, хотин-кизлар бўйича етакчи лавозимларининг жорий этилгани ва бунинг дастлабки ижобий натижалари ҳақида ўз юритдилар. "Аёллар дафтари”, "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар" бўйича аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимли равишда олиб борилаётганлигини таъкидладилар.

Маҳалла фаоллари номидан сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлардан бехад мамнун эканликларини, тинчлик улуғ неъматлигини, бунинг қадрига етиш, шукрона қилиш хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+