Намунали томорқачи хонадонида амалий семинар ташкил этилди

08.08.2022, 17:27

Намунали томорқачи хонадонида амалий семинар ташкил этилди

Халқимиз азалдан деҳқончилик ишларида намуна бўлиб келган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олаётганлари ҳам орамизда кўплаб топилади. Айтайлик, бу борада тойлоқликлар ҳам катта тажриба тўпланган.

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл- юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”! ғояси асосида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Дастлаб партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тойлоқ туман кенгаши, туман ҳокимлиги вакиллари, 2-сектордаги маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда таклиф этилган соҳа мутахассислари, шунингдек маҳаллий ОАВ вакиллари тумандаги маданият маҳалласида яшовчи Ғайрат Алиев томорқасида бўлишди.

Тадбир қатнашчилари томорқа хўжалигида шаклланган ўзига хос тажриба билан яқиндан танишдилар. Сўзга чиққанлар, жумладан соҳанинг таниқли мутахассиси, хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Мусахон Тўраев «тўқсонбости» экинларни экиш ва парвариш қилиш агротехникасига алоҳида тўхталди ҳамда семинар иштирокчиларининг саволларига жавоб қайтарди.

Тумандаги 41 417 та аҳоли хонадонларининг 2278 гектар томорқа майдонларига август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлар экилиши режалаштирилган. Бу режалар албатта ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, деҳқонлар ва томорқачилар ердан фойдаланиш маданиятини оширишга хизмат қилади.

Акмал Мирзоев,

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+