O‘zLiDeP: нодавлат таълим соҳасида хусусий сектор улушини кенгайтириш асосий вазифамиз

24.09.2017, 19:13

O‘zLiDeP: нодавлат таълим соҳасида хусусий сектор улушини кенгайтириш асосий вазифамиз

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаркати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистонда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрда қабул қилинган “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, бу борада O‘zLiDeP олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидландики, таълим сифатини тубдан ошириш, интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол авлодни шакллантиришни ҳамда ёшларга таълим беришни янги сифат даражасига кўтариш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланган. Қолаверса, мазкур масала бевосита партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларга ҳам ҳамоҳангдир. Бинобарин, дастурда мактабгача ва олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасини хусусий сектордаги улушини кенгайтириш шулар жумласидандир.

Давра суҳбатида иштирокчилар илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда нодавлат таълим муассасаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Одинахон Жамолдинова, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси:

—Мамлакатимизда но­давлат таълим фаолияти “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунга асосан ли­цензияланадиган фаолият сирасига киради. Бугунги кунда юртимизда 43 та нодавлат умумий ўрта таълим мактаби тегишли лицензияга эга. Халқаро тажрибанинг кўрсатишича, нодавлат таълим фаолияти­ билан нафақат ихтисослаштирилган муассасалар, балки бошқа ташкилий-ҳу­қу­қий шаклларга мансуб юри­дик шахслар: хусусий корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар, ­акциядорлик жамиятлари, фонд­лар, бирлашмалар ва бош­қалар ҳам шуғул­ланишади.­ Хусусан, Францияда нодавлат таълим фаолияти­ билан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бир қаторда хусусий тадбиркорлар, турли компаниялар, Японияда эса тижорат­ бирлашмалари, тадбиркорлар ва бошқа хусусий шахслар шуғулланишади. Германияда ушбу соҳа субъ­ектларининг катта қисмини оилавий корхоналар ташкил этади. Кўриб ўтилганидек, ривож­лан­ган хорижий мамлакатларда нодавлат таълим ­муассасаларининг таълим тизимидаги ўрни ҳам салмоқлидир.

Давра суҳбати қатнашчилари Президентимизнинг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини партия электоратига етказиш ва жойларда ижросини таъминлаш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Шоҳида Мирзаева, “KidssportPlaza” нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари:

 —Мазкур қарорни ишбилармонлар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, қарор нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танловга эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Қолаверса, мазкур қарор билан нодавлат таълим муассасаларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда аввал ажратилган кредитлар муддатини узайтириш, таълим ва унга тегишли хизматлар бўйича барча солиқ турлари тўловларидан 2021 йилгача озод этилаётгани шу соҳада иш бошлаган тадбиркорлик субъектлари учун кенг имтиёзларни тақдим этмоқда.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари юртимизда мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинганлигини ҳам алоҳида қайд этишди. Унга кўра давлат-хусусий шериклик механизми замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни 50 йил муддатга беғараз ажратилиб, солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, шунингдек, имтиёзли кредитлар тақдим этилади.

Амалий мулоқотларга бой бўлган тадбирда нодавлат таълим муассасалари фаолиятидаги долзарб масалалар, мактабгача таълимнинг хусусий секторидаги муаммолари ҳамда мазкур соҳа фаолиятини янада ривожлантириш истиқболлари мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама этилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Давра суҳбати якунида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Президентимиз томонидан ўз вақтида қабул қилинган қарорнинг жойларда ижросини таъминлаш, соҳани янада ривожлантиришда тадбиркор ва ишбилармонларнинг улушини ошириш, энг асосийси таълим тизимини давр талабларидан келиб чиқиб, янги босқичга олиб чиқишда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг фаоллигини ошириш, қатъий, таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш борасида алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2243
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Раманов-БПТ раиси Тўрткўл тумани2018-05-15 15:24:43

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жахон уруши қатнашчиларига беш миллион сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилганлиги тахсинга лойиқ.


Азамат Холиков O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 13:48:46

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир.


Абдцрахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 13:26:37

Хотира ва кадрлаш куни Улуг Ватан уруши катнашчиларидан хабар олинди ва Ватан учун жонини берган,хозирги тинчлигимизнинг сабабчилари булган ватандошларимиз хотирланди. Уларни мангу хотирамизда саклаймиз ва келажак авлодни шукроналик билан яшашга ургатамиз.


Яккасарой туман Кенгаши. Н.файзиева2018-05-12 14:29:52

9 май Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан Совет иттифоқи ғалаба қозонган кун. Ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий парад, мушакбозлик ва халқ сайллари билан кутиб олинади. Уруш қаҳрамонларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилади. Ўзбекистонда 9 май хотира ва қадрлаш куни билан хаммани табриклайман


Яккасарой туман Кенгаши. Б.Зиярходжаев2018-05-12 14:28:39

9-may kuni butun O'zbekiston bo'ylab Xotira va qadrlash kuni – yorug' qayg'u, ehtirom va chuqur minnatdorlik bayrami nishonlanadi. O'zbekiston aholisi 1941-1945 yillardagi Ikkinchi jahon urushining barcha guvohlari – faxriylar, ishtirokchilar va front orti mehntakashlariga o'z hurmatini bildiradi.


Яккасарой туман Кенгаши. У.Юлдашева2018-05-12 14:25:56

Тошкент шаҳрида ва туманларида бўлиб ўтган байрам тадбирлари кўплаб буви ва буважонларимизга қалбига қувонч улашди. Уларнинг дуоларини олиб, яхши ниятларига сазовор бўлганимиздан эса ҳар биримиз кувондик.


Яккасарой туман Кенгаши, М.Аслонов2018-05-12 14:24:30

Юртбошимиз айтганларидек, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин азиз дўстлар


Яккасарой туман, Д. Норматова2018-05-12 14:23:31

Ғалаба барйрами хаммамизга муборак бўлсин


А.Рахмонов- O'zLiDeP Ўзбекистон тумани аппарат рахбари 2018-05-11 18:11:46

Президентимиз томонидан 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар келажак авлодга ўрнак бўлади деб ўйлайман.


хаётхон кучкарова Халк депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати2018-05-11 15:04:19

мотамсаро она пойига ўз партиядошларим билан гулчамбар қўйиш маросимида қатнашдим, ҳиссиётларим чексиз, у ерда сукут сақлаб туриш, қанчадан-қанча онахону, опа -сингилларимизни оталари, оғалари, ўғил ва ёрларини йўқотганлари бир он бўлса ҳам тасаввур қилиш нақадар оғирлигини ҳис этиш қийин экан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+