O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганмоқда

09.08.2022, 15:29

O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганмоқда

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова, O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари, вилоят депутати Раънохон Саттарова, партия аппарат ходимлари томонидан Андижон шаҳрида аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди.

Жумладан, мазкур топшириқ асосида жорий йилнинг 5-27 январь кунларида Андижон шаҳар бўйича ўтказилган хатлов натижалари асосида мавжуд 83 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 30 ёшдан юқори бўлган 85 минг 118 нафар хотин-қизлар мавжудлиги аниқланди.

2022 йилнинг 27 январь ҳолатига 83 та МФЙда хатлов жараёнлари якунига етказилиб, 83 минг 117нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар хатловдан ўтказилган.

Шунингдек, мазкур топшириқ асосида жорий йилнинг 5-27 январь кунларида Андижон шаҳар бўйича ўтказилган хатлов натижалари асосида мавжуд 83 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 30 ёшдан юқори бўлган 85 минг 118 нафар хотин-қизлар мавжудлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 8 июль ҳолатига 7850 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 4749 нафари (60,5%)га ёрдамлар кўрсатилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 605 нафар хотин-қизларнинг 578 нафари (95,5 %)га ёрдам берилди.  Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд 1949 нафар хотин-қизларнинг 254 нафари (13 %)га имтиёзли кредитлар ажратилди. Жами 2 млрд 343 млн.сўм кредит чиқарилди. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 4093 нафар хотин-қизларнинг 2880 нафарига (70,4 %)га бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари ўрганиш давомида Андижон шаҳридаги “Ўзбегим”, “Қўтанариқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари” бўйича хатлов жараёнларини қай даражада шакллангани, бу борада ҳудудларда сектор ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги муҳокама этилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар муаммолари бўйича уларга манзилли кўмак кўрсатиш, аёлларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам бериш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, “Темир дафтар”га киритилган аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали эҳтиёжмандликдан чиқариш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+