Депутатлар байрамолди меҳр-саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар

09.08.2022, 15:31

Депутатлар байрамолди меҳр-саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар

Асрлар давомида шаклланган эзгу анъана ва қадриятларимиз бисёр. Мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги олти йилда бу анъана ва қадриятлар янгича маъно ва мазмун билан бойиди. Ҳар бир байрам ёхуд қутлуғ саналарда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-саховат кўрсатиш ана шундай эзгу анаъаналардан биридир.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги қаршиланаётган ушбу кунларда ҳам бу анъана давом этмоқда. Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашидаги  O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаббат Ўролова бошчилигидаги  маҳалла фаоллари “Оқ булоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Лолазор кўчасида истиқомат қилувчи 1 – гуруҳи ногирони Муқаддас Аҳмедова хонадонида бўлиб , унинг холидан хабар олишди.

Муқаддас опага депутат ташаббуси билан ташкиллаштирилган саховат ёрдами кўрсатилди. 

- Мени йўқлаб келишганидан, холимдан хабар олиб, елкадош бўлишганидан кўнглим тоғдек кўтарилди, - дейди Муқаддас опа. Маҳаллий Кенгшашлардаги O`zLiDeP  депутатлик гуруҳлари аъзолари фаол иштирок этаётган бу каби меҳр-саховат тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Зайниддин Эшқулов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши  

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+