Аёлни эъзозласак - эъзоз топамиз
09.08.2022, 15:37

O’zLiDeP Қарши туман кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “IYMAN текстиль” МЧЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Аёлни эъзозласак – эъзоз топамиз” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда БПТ раиси Юлдуз Йўлдошева, партия фаоли Шерзод Равшанов ва бошқалар сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида Ватанимиз, халқимиз ҳаётида рўй берган ўзгаришлар, тафаккуримиздаги янгиланишлар, истиқлолнинг ватанимиз ҳаётида тутган ўрни, у инъом этган чексиз имкониятлар, айниқса, хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, партиявий лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ асносида аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида сўзладилар. Жамият бундан икки йил муқаддам ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 25 нафар қизларнинг бандлиги таъминланган. Уларнинг барчаси O’zLiDeP аъзолари саналишади.
Бу ерда ишлаб чиқарилаётган ўндан ортиқ турдаги тикувчилик маҳсулотлари шартнома асосида Жиззах вилояти савдо корхоналарига етказиб берилаяпти. Тадбир сўнгида хотин-қизларга партиявий тарғибот воситалари тарқатилди.
Феруза МУСТАЕВА,
O’zLiDeP Қарши туман кенгаши
раиси ўринбосари,
аппарат раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
-
БПТлар фаолияти ўрганилмоқда
11.09.2023, 16:42
-
“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади
11.09.2023, 16:30
-
Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда
31.08.2023, 16:28
-
БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди
29.08.2023, 14:28
Фикрингизни қолдиринг