Маҳаллаларда фаолият юритиб келаётган БПТларда мустақиллик байрам тадбирлари ўтказилмоқда

09.08.2022, 15:40

Маҳаллаларда фаолият юритиб келаётган БПТларда мустақиллик байрам тадбирлари ўтказилмоқда

Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”! деган бош ғоя остида кенг нишонламоқда.

Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади. Шу боис ҳам мустақиллик байрами миллати, тили ва динидан қатъи назар, диёримизда яшаётган барча юртдошларимизнинг ардоқли ва севимли байрамига айланди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши таркибидаги 1000 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”! ғояси асосида “Мустақиллик – тоғдек таянчимиз, қудратли заминимиздир” мавзусида давра суҳбатлари, очиқ мулоқот ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Самарқанд шаҳридаги "Навбаҳор" МФЙ қошидаги партия бошланғич ташкилотида ташкил этилди. Партия фаоллари, шу маҳалла фуқаролари иштирок этган тадбирда юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар натижаси, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқлар, янгидан янги режалар ҳақида сўз борди.

Мамлакатимиз ва хусусан, Самарқан вилоятида охирги уч – тўрт йил давомида асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидаги улкан бунёдкорлик ишларида кўриб, қалбан ҳис этиш мумкин.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда қуйи бўғин фаолларининг жонбозлигини янада ошириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Насиба Мўминова,

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+