Янги Ўзбекистон – аёллари бахт топган юрт!

09.08.2022, 15:42

Янги Ўзбекистон – аёллари бахт топган юрт!

Жонажон Ўзбекистонимиз бу йилги давлат мустақиллиги тадбирларини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказади.

Партия Бекобод шаҳар Кенгаши ҳам “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш, энг улуғ байрамни кенг аҳоли қатламлари орасида муносиб нишонлаш мақсадида тарғибот тадбирларини бошлаб юборган.

Бекобод шаҳридаги турли миллат вакиллари истиқомат қилиб келаётган “Нурли йўл” МФЙда ташкил қилинган бошланғич партия ташкилоти фаоллари, маҳалла хотин-қизлари билан ўтказилган тадбирда маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари иштирок этишди.

Тадбирда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Убайдулло Мирзаев сўз олиб, йиғилганларга юртимизда хотин-қизлар ва уларнинг ҳуқуқий ҳимояси, жамият ва давлат ҳаётидаги мавқеини оширишда амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида сўзлади.

Мустақиллик йилларида қўлга киритилган ҳар бир ютуқда аёлларнинг ўз муносиб хиссаси борлигини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган маҳалла хотин-қизлари мустақиллик берган имкониятлар, унинг аёллар ҳаётида тутган ўрни, мамлакатда хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминланганлиги, турли ташкилотларда меҳнат қилиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда берилган имтиёзларни қувонч ва миннатдорлик билан тилга олишди.

Янги Ўзбекистонда аёллар қадр топган, бахт топган жамият барпо этилаётганини эътироф этишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+