Мустақиллик ёшлар тақдирида

10.08.2022, 15:53

Мустақиллик ёшлар тақдирида

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Зафаробод туман касб-ҳунар мактабида Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик ёшлар тақдирида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Маълумки, мамлакатимизда аҳолининг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил қилади. Зафаробод туманида 51 800 нафар аҳолининг 13854 нафари ёшлар ҳисобланади. Айни пайтда туманда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва шу аснода уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Эътиборли томони, бу жараёнларда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Бўлиб ўтган тадбирда мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги олти йилда мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари, ўзлари танлаган соҳаларда фаолият кўрсатишлари, иқтидорларини намоён қилиб, юксак марраларга эришишлари учун жуда катта имкониятлар яратилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Қалбларида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари жўш ураётган ёшлар ҳам ўз ўрнида юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари лозимлиги айтиб ўтилди. Олий неъмат бўлган мустақилликни асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш ҳар бир фидойи юртдошимизнинг бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+